Ҳинд шахматчиси ўз ватандошига эмас, Жавоҳир Синдаровга 80% имконият берди
Ҳинд шахматчиси ўз ватандошига эмас, Жавоҳир Синдаровга 80% имконият берди.
FIDE жаҳон тожи учун матч олдидан 14 нафар топ шахматчига битта савол билан мурожаат қилди: "Гукеш — Синдаров матчида ғалаба қозониш имкониятларини фоизларда қандай тақсимлайсиз?"
Жавоб берган 13 нафар шахматчидан 7 таси Синдаровни устун қўйди, 5 таси имкониятларни 50-50 деб баҳолади ва фақат 1 таси Гукешни танлади.
Синдаровни фаворит деб билганлар:
Аржун Эригайси: 80–20 — энг катта фарқ! Гукешнинг ватандоши Олимпиададан кейинги спорт формасига қараб Синдаровга 80% имконият берди.
Ян Непомнящий: 65–35 — Жаҳон чемпионлиги учун икки карра матч иштирокчиси имкониятларни 2 га 1 нисбатда Синдаров фойдасига баҳолади.
Левон Аронян: 60–40 — Синдаров фойдасига.
Фабиано Каруана: дастлаб 60–40, сўнг эҳтиёткорроқ тахмин сифатида 55–45 — Синдаров фойдасига.
Ян-Кшиштоф Дуда: 55–45 (ёки 60–40) — Синдаровга устунлик берди, аммо матч кўпчилик ўйлаганидан анча мураккаб кечишини айтди.
Бибисара Ассаубаева: 50.1–49.9 — кичик устунлик билан Синдаров томонида.
Алиреза Фирузжа: аниқ фоиз айтмади, бироқ Синдаровни фаворит деб атади.
50–50 (тенг имконият) деганлар:
Ҳанс Ниманн: 50–50 — "Ё ундай бўлади, ё бундай, демак 50-50" дея ҳазил қилди.
Прагнанандҳа Р: тахминан 50–50 га яқин.
Максим Ваше-Лаграв: ҳозирги ҳолатда 50–50.
Йорден ван Форест: 50–50 дан яхшироқ тахмин айта олмаслигини билдирди.
Ҳайк Мартиrosян: 50–50, лекин ҳаммаси Гукешнинг энг яхши формасида келиш- келмаслигига боғлиқ эканини қўшимча қилди.
Гукешни устун қўйган ягона шахматчи:
Вайшали Рамешбабу: 51–49 — Прагнанандҳанинг опаси Гукешга мухлислигини очиқ айтиб, унга 1 фоиз устунлик берди.
Фоиз айтмаган ягона иштирокчи:
Винсент Кеймер: Синдаров ўтган йилги Жаҳон кубогидан бери ажойиб натижалар кўрсатаётганини, Гукеш эса бир қатор турнирларда қийналганини, аммо жуда кескин матч кутаётганини айтди.
Сиз қандай ҳисоблайсиз? Изоҳларда ўз тахмингизни ёзиб қолдиринг.