locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.
Футбол
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувида Саудия Арабистонини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

17 ноябрь куни «Жассим бин Ҳамад» стадионида ўтказилган баҳсда ҳисоб 19-дақиқада очилди. Саудия Арабистони дарвозабони Ҳамад аш-Шанқитийнинг узатмасидаги хатодан фойдаланган Шерзод Эсанов тўпни эгаллаб, уни дарвозага жойлади.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб, саудияликлар мувозанатни тиклашди. Фирас ал-Бурайкан 23-дақиқада жамоасининг учрашувдаги ягона голини киритди. Бироқ 35-дақиқада Эсанов яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида Саудия Арабистони вакили Али Лажами Аббосбек Файзуллаевга нисбатан ишлатган қўполлиги учун 51-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Шундан сўнг саудияликлар учрашувнинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказишди. Файзуллаевни эса тез ёрдам машинаси орқали шифохонага олиб кетилгани маълум қилинди.

Ҳисоб учрашув охирига қадар ўзгармади ва Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг