Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши учрашувни ушбу таркиб билан бошлайди
Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
Футбол
Фото: ЎФА
Бугун, 17 ноябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси халқаро ўртоқлик баҳси доирасида Саудия Арабистонига қарши сафарда майдонга тушади.
Ўйин бошланишидан аввал Фабио Каннаваро асосий таркибларни эълон қилди. Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов қайдномадан ўрин олмади.
Ўртоқлик ўйини
Саудия Арабистони — Ўзбекистон
Ўзбекистон: Неъматов, Каримов, Ашурматов, Мозговой, Раҳмоналиев, Ҳамробеков, Норчаев, Файзуллаев, Эсанов, Маҳамаджонов, Ўрозов.