Чемпионлар лигасида ғолиблик учун асосий даъвогарлар ўзгарди
Opta ўз тахминларини билдирди.
Футбол
Фото: Getty Images
Европа Чемпионлар лигаси асосий босқичининг тўртинчи тури олдидан Opta таҳлилчилари мусобақанинг жорий мавсумида ғолиб чиқиш эҳтимоли юқори бўлган жамоалар рейтингини янгилади.
2026 йил октябрь ойининг ўрталарида таҳлилчилар «Барселона»ни Чемпионлар лигасининг асосий фаворити сифатида кўраётган эди. Бироқ учинчи турда «ПСЖ» каталонияликларни 4:2 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг вазият бироз ўзгарди.
Эндиликда Париж клуби ва «Барселона»нинг мусобақада ғолиб чиқиш имкониятлари тенг баҳоланмоқда. Ҳар икки жамоанинг имконияти 19 фоизга тенг.
Учинчи ўринда Лондоннинг «Арсенал» клуби жойлашган бўлиб, унинг ғолиблик эҳтимоли 11 фоизга баҳоланмоқда. Кейинги ўринлардан эса «Бавария» (9 фоиз) ва Мадриднинг «Реал» клуби (7 фоиз) ўрин олган.