locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Богдан Гусков UFCнинг собиқ чемпионига қарши жанг қилади

Ярим оғир вазн тоифасидаги ушбу тўқнашув 2027 йил февраль ойида Австралиянинг Сидней шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнирининг иккинчи асосий жанги сифатида эълон қилинди.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик UFC жанги Богдан Гусков навбатдаги жангида ташкилотнинг собиқ ўрта вазн чемпиони Роберт Уиттакерга қарши октагонга чиқади. Ярим оғир вазн тоифасидаги ушбу тўқнашув 2027 йил февраль ойида Австралиянинг Сидней шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнирининг иккинчи асосий жанги сифатида эълон қилинди. Бу ҳақда MMA Fighting нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Уиттакер сўнгги жангларида ярим оғир вазн тоифасига ўтган ва ушбу дивизионда юқори ўринлар учун курашни давом эттирмоқда. Австралиялик спортчи ўз мухлислари қаршисида октагонга қайтиш имкониятига эга бўлади.

Гусков учун эса бу жанг фаолиятидаги энг муҳим синовлардан бири бўлиши мумкин. Ўзбекистонлик спортчи собиқ UFC чемпиони устидан ғалаба қозонса, ярим оғир вазн тоифасидаги мавқеини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, Богдан Гусков профессионал ММА фаолиятида 18 та ғалаба, тўртта мағлубият ва бир дуранг қайд этган. Роберт Уиттакер эса аввал UFCнинг ўрта вазн тоифасида чемпионлик камарига эгалик қилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг