locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” бирданига икки футболчисидан айрилди

Жамоа футболчилари Исмоил Саибари ва Серж Гнабри жароҳат сабаб маълум муддатга сафдан чиқди.
Футбол
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия чемпионатида Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши учрашувдан кейин жиддий йўқотишларга дуч келди. Жамоа футболчилари Исмоил Саибари ва Серж Гнабри жароҳат сабаб маълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Манбага кўра, 31 октябрь куни 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда ҳар икки футболчи биринчи бўлимдаёқ алмаштирилган. Тиббий текширувлардан сўнг Саибарининг ўнг тўпиғидаги боғлам шикастлангани, Гнабрининг эса чап сон мушакларида жароҳат аниқлангани маълум бўлган.

Саибари жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказган. Гнабри эса тикланиш жараёнини бошлаган. Ҳозирча “Бавария” ҳар икки футболчининг майдонга қайтиш муддатини расман эълон қилмаган.

Маълумот учун, “Бавария” ва “Боруссия” ўртасидаги учрашувда мюнхенликлар икки марта ҳисобда олдинга чиққан бўлса-да, устунликни сақлаб қола олмаган. Жамоанинг навбатдаги учрашувларида жароҳатланган футболчилар ўрнини ким эгаллаши мураббийлар штаби учун муҳим масала бўлиб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг