«Реал» Куртуага ўринбосар сифатида Барт Вербрюггенни кўрмоқда
«Реал» клуби «Брайтон» дарвозабони Барт Вербрюггеннинг ҳаракатларини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Бен Фернандес Сантос хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «Қироллик клуби» 24 ёшли нидерландиялик дарвозабонни Тибо Куртуанинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда.
Бироқ бу трансфер яқин орада амалга ошиши кутилмаяпти. Сабаби, «Реал» ҳозирча «Брайтон» билан музокара олиб бормаяпти. Қолаверса, Мадрид клуби яқин вақт ичида 34 ёшли Куртуа билан шартномани 2028 йилга қадар узайтиришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, «Брайтон» Вербрюггеннинг трансфер қийматини тахминан 40 миллион евро этиб белгилагани таъкидланмоқда.
Нидерландиялик дарвозабон жорий мавсумда «чайкалар» сафида барча мусобақалар доирасида 13 та учрашувда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда ўз дарвозасидан еттита гол олиб чиқди ва ўн марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.