locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё кубоги кечиктирилди

Турнир мезбонлиги Саудия Арабистонида қолади.
Футбол
Осиё кубоги кечиктирилди
Photo: Getty Images

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган 2027 йилги Осиё кубоги муддати ўзгартирилгани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра, турнир 2027 йил 23 декабрда бошланади, финал 2028 йил 21 январ кунига белгиланган. Бунгача турнир 2027 йил 7 январдан 5 февралгача ўтказилиши режалаштирилганди.

Шу тариқа, қитъа чемпионати бошланиши 350 кунга, яъни қарийб бир йилга кечиктирилмоқда.

Бу қарор ОФК, ташкилий қўмита ва Саудия Арабистони футбол федерацияси иштирокидаги кенг қамровли муҳокамалардан сўнг қабул қилинган.

Турнир бошланиш санаси ўзгаришига Яқин Шарқдаги кескин ҳарбий-сиёсий вазият сабаб бўлди. Сўнгги ойларда Ямандаги ҳусийчилар Саудия Арабистони ҳудудига ракеталар ва дронлар билан зарбалар бериб келмоқда. Бу эса хавфсизлик билан боғлиқ жиддий хавотирларни келтириб чиқарганди.

Маълумот учун, Осиё кубогига йўлланма олган 24 та миллий жамоа орасида Ўзбекистон ҳам бор. Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳ босқичида Иордания, КХДР ва Баҳрайнга қарши ўйнайди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг