locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мусиала «Бавария» машғулотлари вақтида яна ҳушини йўқотди — манба

Бу — германиялик 23 ёшли футболчи учун 2026 йил августидан буён учинчи шундай ҳолат ҳисобланади.
Футбол
Мусиала «Бавария» машғулотлари вақтида яна ҳушини йўқотди — манба
photo: gettyimages

«Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиала яна ҳушини йўқотди. Bild нашри хабар беришича, ҳодиса мюнхенликлар машғулоти вақтида содир бўлган.

Бу германиялик 23 ёшли футболчи учун 2026 йил августидан буён учинчи шундай ҳолат ҳисобланади. Аввалги икки ҳолатда Мусиала расмий учрашувлар вақтида ҳушини йўқотган. Ҳар икки сафар тиббиёт ходимлари футболчига ёрдам кўрсатишган ва шундан сўнг у захирага олинган.

Манба маълумотига кўра, футболчида тўлиқ даволаш имкони бўлмаган неврологик касаллик аниқланган.

Аввалроқ «Бавария» раҳбарияти Мусиала аввалги спорт формасига қайта олиши борасида хавотирда экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, клуб футболчини трансферга қўйиши мумкинлиги ҳам айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Жамол 2021 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У мюнхенликлар сафида олти марта Германия чемпиони бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг