Ҳанс-Дитер Флик Умарали Раҳмоналиев тўп сураётган \"Сабаҳ\"га юқори баҳо берди
Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Европа Чемпионлар лигаси доирасида Озарбайжоннинг "Сабаҳ" жамоасига қарши кечадиган учрашув олдидан рақибнинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Германиялик мутахассис бу ҳақда Бокуда ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Манбага кўра, Флик Озарбайжон клубининг футбол ўйнашга интилиши ва ўз услубига эга эканини алоҳида эътироф этди. Мураббий "Сабаҳ"ни Испания Ла Лигасида иштирок этадиган жамоалар даражасида баҳолашини ҳамда ушбу рақибга қарши баҳсга жиддий тайёргарлик кўрилганини билдирди.
Шунингдек, германиялик мутахассис Ламин Ямалнинг Бокуга олиб келинмагани ва унинг позициясида ким ҳаракатланиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Флик бошланғич таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини маълум қилди.
Маълумот учун, Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев фаолият олиб бормоқда. "Сабаҳ" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув 25-ноябрь куни Бокуда бўлиб ўтади.