Бундеслига. «Бавария» Мюнхенда «Кёльн»ни енга олмади
Германия чемпионатининг 10-турида «Бавария» ўз майдонида «Кёльн»га қарши беллашди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб Мур меҳмонларни 12-дақиқада ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффус олдидан Браун мувозанатни тиклади.
Мюнхен клуби сафида Ҳарри Кейн ва Майкл Олисе жароҳат олиб, майдонни барвақт тарк этишига тўғри келди.
Бу натижадан сўнг Компани жамоаси очколари сонини 22 тага етказиб, пешқадамликни давом эттирмоқда. «Кёльн» эса 10 очко билан 14-поғонада.
Бундеслига. 10-тур
Бавария — Кёльн 1:1
Голлар: Браун 37 – Мур 12
Бавария — Урбиг, Лаймер (Мусиала, 70), Упамекано (Мин Же 70), Та, Станишич, Киммих, Браун, Леннарт, Олисе (Биндер, 46), Кейн (Бишоф, 20).
Кёльн — Швебе, Шмид, Симпсон, Лочошвили, Соса, Мур, Себулонсен, Окон, Краусс, Майна (Тильманн, 77), Эль Мала (Хески, 85).