locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карлос Пратес Ислам Махачевни фаолиятини якунлашга мажбур қилмоқчи

Бироқ бразилиялик спортчи ушбу камарни ҳақиқий чемпионлик мақомига тенглаштирмаслигини, унинг асосий мақсади дивизионнинг мутлақ чемпионига айланиш эканини таъкидлади.
Футбол
Фото: Getty Images

UFC ярим ўрта вазн тоифасининг бразилиялик вакили Карлос Пратес амалдаги чемпион Ислам Махачевга қарши жанг қилиш истагини яна бир бор билдирди. Спортчи бу ҳақда таниқли журналист Ариэль Хелванининг The Ariel Helwani Show дастурига берган интервьюсида гапирди.

Манбага кўра, Пратес UFC 336 турнирида эквадорлик Майкл Моралесга қарши вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилади. Бироқ бразилиялик спортчи ушбу камарни ҳақиқий чемпионлик мақомига тенглаштирмаслигини, унинг асосий мақсади дивизионнинг мутлақ чемпионига айланиш эканини таъкидлади.

Пратеснинг айтишича, Моралесга қарши жангдан муваффақиятли ўтганидан сўнг Махачев билан тўқнаш келишни режалаштирмоқда. Бразилиялик жангчи россиялик чемпионни нафақат мағлуб этиши, балки уни профессионал MMA фаолиятини якунлашга мажбур қилишини ҳам даъво қилди.

Маълумот учун, Пратес ва Моралес ўртасидаги жанг 2027-йилнинг январь ойида ўтказилиши белгиланган. Махачев билан эҳтимолий тўқнашув эса ҳозирча UFC томонидан расман эълон қилинмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг