locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Синдаровнинг процессуал хатоси сабаб Гукешга қўшимча вақт берилди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров доскадаги позиция бир неча бор такрорланганидан сўнг ҳакамга мурожаат қилиб, дуранг қайд этилишини сўради.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун кечган илк партиянинг якуний қисмида ҳакамлар аралашувига сабаб бўлган қизиқарли вазият юз берди. Бу ҳақда Chess.com нашри хабар берди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров доскадаги позиция бир неча бор такрорланганидан сўнг ҳакамга мурожаат қилиб, дуранг қайд этилишини сўради. Бироқ ҳамюртимиз мазкур талабни навбатдаги юришини амалга ошириб бўлганидан кейин билдирди.

Халқаро шахмат қоидаларига кўра, агар шахматчининг навбатдаги юриши позициянинг учинчи марта такрорланишига олиб келса, у юришни амалга оширишдан аввал ҳакамга мурожаат қилиши керак. Синдаров ушбу тартибга риоя қилмагани сабабли ҳакам Гукешнинг ҳисобидаги вақтга қўшимча икки дақиқа қўшди ва баҳсни давом эттиришга рухсат берди.

Мазкур ҳолат партиянинг якуний натижасига таъсир кўрсатмади. Бир неча юришдан кейин позиция яна такрорланди ва гроссмейстерлар дурангга келишди.

Жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳс жами 14 та классик партиядан иборат. Биринчи бўлиб 7,5 очко жамғарган гроссмейстер жаҳон чемпионига айланади. Асосий баҳслар 7:7 ҳисобида якунланган тақдирда эса ғолиб тай-брейк орқали аниқланади. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг