locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пеп Гвардиола Криштиану Роналдуни ҳимоя қилди

Мураббийнинг фикрича, мамлакат футболи тарихида катта из қолдирган спортчининг миллий жамоадаги фаолияти бундай тарзда якунланмаслиги керак.
Футбол
Фото: Getty Images

Таниқли испаниялик мураббий Пеп Гвардиола Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди. Мутахассис бразилиялик афсонавий футболчи Ромарионинг Romário TV каналига берган интервьюсида португалиялик ҳужумчига муносиб хайрлашув ташкил этилиши кераклигини таъкидлади.

Манбага кўра, Гвардиола Португалия футбол федерацияси ва Роналдуни ўртадаги келишмовчиликларни бартараф этишга чақирди. Мураббийнинг фикрича, мамлакат футболи тарихида катта из қолдирган спортчининг миллий жамоадаги фаолияти бундай тарзда якунланмаслиги керак.

Испаниялик мутахассис футболчининг кўп йиллик фаолиятига бир ёки икки ой давомида юз берган воқеалар ёхуд айрим инсонлар билан келишмовчиликлар асосида баҳо бериш нотўғри эканини айтди. Гвардиола Роналду португалиялик мухлислар қаршисида муносиб тарзда хайрлашишга ҳақли деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, 41 ёшли Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш билан юзага келган келишмовчиликлардан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг