locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллатлар лигаси. Қозоғистон Словакия билан дуранг ўйнаб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади

Қўшнилар турнирнинг ушбу мавсумини ғалабасиз якунлашди.
Футбол
Миллатлар лигаси. Қозоғистон Словакия билан дуранг ўйнаб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади
photo: gettyimages
УЭФА Миллатлар лигаси. C лигаси
16.11.2026, Як.
Қозоғистон
2
Словакия
2

UEFA Миллатлар лигасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур баҳслари ўтказилмоқда.

C лигаси 3-гуруҳида Қозоғистон (3) Словакияни (12) қабул қилиб, 90+5-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди ва турнирни ғалабасиз, сўнгги ўринда якунлади. Словакия эса B лигасига йўлланма олди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Фарер ороллари (8) Молдовадан (7) устун келиб, 2-ўринни эгаллади ва B лигасига чиқиш учун плей-оффда ўйнайдиган бўлди.

Миллатлар лигаси
C лигаси, 3-гуруҳ, 16-ноябрь
Қозоғистон — Словакия 2:2
Голлар:
Чесноков (29), Вороговский (65) — Боженик (56), Капралик (90+5).

Фарер ороллари — Молдова 1:0
Гол:
Самуэльсен (24).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг