Миллатлар Лигаси. Фарер ороллари Молдовадан устун келди
Молдова терма жамоаси етти очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллади.
Футбол
Photo: Getty Images
Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Фарер ороллари терма жамоаси Молдова устидан ғалаба қозонди. Мезбонларга уч очкони қўлга киритиш ва учрашувни ижобий натижа билан якунлаш учун битта голнинг ўзи етарли бўлди.
Учрашувдаги ягона гол 25-дақиқада киритилди. Оки Самуэлсен ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, Молдова дарвозасини ишғол қилди.
Шундан сўнг меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш ва ўйинга қайтиш учун имконият излай бошлади. Бироқ Молдова терма жамоаси буни уддалай олмади. Фарер ороллари вакиллари устунликни сақлаб қолиб, рақибга жавоб голини киритишга имкон бермади.
Молдова терма жамоаси етти очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Қозоғистон эса уч очко билан тўртинчи поғонада қолди.