locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Исмоилов: «Тўғриси, бу натижага лойиқ эмасдик»

Мураббийнинг жаҳли чиқди.
Футбол
Ислом Исмоилов: «Тўғриси, бу натижага лойиқ эмасдик»
Фото: Нефтчи ПФК
Осиё Чемпионлар Лигаси
02.11.2026, Як.
Tractor
2
Нефтчи
2

Элит ОЧЛ 4-туридан ўрин олган «Нефтчи» ва «Тракторсози» баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида қатнашиб, ўз фикрларини билдирди.

- «Афсуски, икки сафардан бери охирида аламли голларни ўтказиб юборяпмиз. Айниқса, бугунги баҳснинг охирида қилинган хато жуда тушунарсиз бўлди. Ҳайронман, ўша вазиятлар футболчимиз кимга нимани кўрсатмоқчи бўлди? Ғалаба қозонишимиз деярли аниқ бўлган вақтда гол ўтказиб юбордик. Аламлиси икки очкони шундой йўқотдик.

Мураббий сифатида ўйиндан умуман қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Такрор айтаман, оддий ҳолатда икки гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда ўйинни тўлиқ назорат қилдик, кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Рақиб ўзини иккита имкониятидан фойдаланиб кетди. Жуда ва жуда аламли натижа. Чунки майдонда жуда кўп меҳнат қилдик. Футболчилар катта ҳажмдаги ишларни бажаришди. Арзимас хато сабаб ғалабани бой бердик. Шуниси алам қиляпти.

Тўғриси, бу натижага лойиқ эмасдик. Мураббий сифатида ўзимни кечира олмайдиган вазият. Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Бу ачинарли ва афсусли ҳолат», - деди Исмоилов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг