locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмилиан Карас: «Роналдусиз «Пахтакор»га янада қийинроқ бўлиши мумкин»

"Пахтакор" устози бўлажак баҳс олдидан фикр билдирди.
Футбол
Эмилиан Карас: «Роналдусиз «Пахтакор»га янада қийинроқ бўлиши мумкин»
Фото: Пахтакор ПФК
Осиё Чемпионлар Лигаси
02.11.2026, Як.
Пахтакор
2
Аль-Наср Эр-Рияд
6

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Эмилиан Карас Элит Осиё Чемпионлар 4-турида Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоасига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

Рақиб жамоа ҳақида

“Ан-Наср”да Европанинг кучли чемпионатларида ўйнаган маҳоратли футболчилар кўп. Аммо бизнинг ҳам ўз мақсадларимиз бор. Майдонда яхши жамоавий ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Роналдунинг келмагани ҳақида

"Роналду майдонда бўлса, жамоанинг аксарият ҳужумлари у орқали ташкил этилади. Унинг ўрнига бошқа футболчилар тушганда эса ҳужум вариантлари кўпаяди. Шу боис Роналдусиз "Ан-Наср"га қарши ўйнаш ҳатто қийинроқ бзлиши мумкин.

Ўйиндаги асосий мақсад ҳақида

“Пул футбол ўйнамайди. Майдонга ҳар икки жамоадан 11 нафардан футболчи тушади. Натижага эришиш учун жамоавий ҳаракат қилишимиз керак. Рақиб сафида ким майдонга тушишидан қатъи назар, ўз ўйинимизни намойиш этиб, натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг