Элит ОЧЛ. «Ан Наср» Роналдусиз Тошкентда «Пахтакор»ни тор-мор этди
Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турида «Пахтакор» Тошкентда Саудия Арабистонининг «Ан Наср» жамоаси билан куч синашди. Голлар шоуига айланган беллашувда меҳмонлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Ан Наср» сафида Жоау Феликс дублга эришди. «Шерлар»нинг голлари эса Фламарион ва Достонбек Ҳамдамов ҳисобига ёзилди.
Бу учрашувда Криштиану Роналду иштирок этмади.
Элит ОЧЛ. 4-тур
Пахтакор — Ан Наср 2:6
Голлар: Фламарион 36, Достонбек Ҳамдамов 75 – Ал-Ҳамдан 15, Феликс 17, 32, Ал-Амри 53, Ғариб 62, Анжело 79.
Пахтакор — Владимир Назаров, Муҳаммадбобур Каримов, Муҳаммадрасул Абдумaжидов, Зайд Таҳсин, Шерзод Насруллаев, Абдурауф Бўриев (Ойбек Бозоров, 71), Акмал Мозговой, Сардор Собирхўжаев, Фламарион, Башар Ресан (Достонбек Ҳамдамов, 60), Стефен Чинеду (Айман Ҳусайн, 71).
Ан Наср — Бенто, Бушал, Ал-Амри, Мартинес, Аман, Айман (Ғариб, 46), Кошта, Анжело, Мане (Алжани, 76), Феликс (Ҳайбарий, 67), Ал-Ҳамдан.