locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпионати: Сарварбек Зафаржонов 8-ўринни эгаллади

Хитойнинг Нинбо шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Сарварбек Зафаржонов эркаклар ўртасида 85 кг вазн тоифасида иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Жаҳон чемпионати: Сарварбек Зафаржонов 8-ўринни эгаллади
photo: Og'ir atletika

Жаҳон чемпионати: Сарварбек Зафаржонов 8-ўринни эгаллади

Хитойнинг Нинбо шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Сарварбек Зафаржонов эркаклар ўртасида 85 кг вазн тоифасида иштирок этди.

Спортчимиз даст кўтариш баҳсларида 162, 166 кг оғирликларни, силтаб кўтаришда эса 198 кг натижани муваффақиятли қайд этди.

Якунда икки кураш натижасига кўра 364 кг жамғарган Сарварбек жаҳон чемпионатини 8-ўрин билан якунлади.

Мазкур мусобақа Лос-Анжелес–2028 ёзги Олимпия ўйинларига саралаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон чемпионатидаги натижа спортчимиз учун Олимпиада саралаш рейтингидаги муҳим босқичлардан бири ҳисобланади.

Мазкур вазн тоифасида кучли учлик:

1-ўрин. Элсаед А. (Миср) - 390 кг

2-ўрин. Лопес Йейсон (Колумбия) - 387 кг

3-ўрин. Лей Цзянцин (Хитой) - 382 кг

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг