locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди

Сенегал пойтахти Дакар шаҳри ёшлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди
photo: Dzyudo Uzbekistan

IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди

Сенегал пойтахти Дакар шаҳри ёшлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқда.

Кечадан мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари бошланди. Олимпия ўйинларида ҳар бир давлатдан фақат бир нафардан дзюдочи қатнашишига рухсат берилган. Қизлар -44, -52, -63, -78, ўғил болалар эса -55, -66, -81, -100 кг вазн тоифаларида Олимпиада медаллари учун баҳсларга киришган.

Хабар берганимиздек, Ёшлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини Жўрабек Эшпўлатов ҳимоя қилади. -100 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз иштирокидаги беллашувлар эртага бўлиб ўтади. Жўрабек қуръа натижасига кўра илк даврада тайландлик Чинон Канисорнга қарши татамига чиқади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг