locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ахадхон Кимсанбоев — Осиё чемпиони

Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида имконияти чекланган шахслар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича IV Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Ахадхон Кимсанбоев — Осиё чемпиони
photo: paralympic

Ахадхон Кимсанбоев — Осиё чемпиони.

Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида имконияти чекланган шахслар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича IV Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақанинг IBSA йўналиши бўйича рапид баҳсларида Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси аъзоси, ҳамюртимиз Кимсанбоев Ахадхон юксак натижа қайд этди.

Ҳамюртимиз 5 тур давомида 4,5 очко жамғариб, барча рақибларини ортда қолдирди ва фахрли 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионига айланди.

Ушбу ғалаба юртимизда имконияти чекланган шахслар спортига қаратилаётган эътибор, спортчиларимизнинг юксак салоҳияти ва матонатининг ёрқин намунасидир.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг