Карлос Тевес: «Улар бир-биридан фарқ қилади»
Карлос Тевес Криштиану Роналду ва Лионель Мессини таққослади.
«Улар бир-биридан фарқ қилади. Криштиану жуда ҳиссиётли ва унинг эгоси катта экани кўриниб турибди. Аммо менимча, энг кучли ўйинчиларнинг барчасида шундай хусусият бор. Месси-чи? Унинг ҳам эгоси каттами, фақат буни кўрсатмайдими?
Месси баъзан жуда хотиржамлик билан: «Биз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз», дерди. Биз эса ҳақиқатан ҳам 2:0 ҳисобида ютиб, у иккала голни ҳам урарди.
Баъзан унга қараб, бугун ўйнашни унчалик истамаётгандек, ҳеч нарса қилмаётгандек туюларди. Аммо у бугун 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни айтса, учала голни ҳам ўзи урарди. Бу унга жуда осон эди.
Криштиану эса ўзини доим рағбатлантириши керак эди. У Месси билан тенг даражада ўйнарди ва бир ўйинда учта гол уриши мумкин эди. Аммо у бу ҳақда олдиндан Месси каби ишонч билан гапирмасди»,-деди собиқ футболчи.