locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мексика гран-приси якунлари: Ферстаппен ғалаба қозонди, Антонелли — жаҳон чемпиони

1 ноябрь куни Мехико шаҳридаги ака-ука Родригес номидаги автодромда Формула-1 тарихидан жой олган пойга бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Мексика гран-приси якунлари: Ферстаппен ғалаба қозонди, Антонелли — жаҳон чемпиони
photo: F1

1 ноябрь куни Мехико шаҳридаги ака-ука Родригес номидаги автодромда Формула-1 тарихидан жой олган пойга бўлиб ўтди.

Кими Антонелли илк бор жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди! 20 ёшида, Формула-1даги фаолиятининг иккинчи мавсумидаёқ Mercedes жамоасининг италиялик пойгачиси Формула-1 тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланди.

Чемпионликни муддатидан аввал қўлга киритиш учун Антонеллига тўққизинчи ўринни эгаллаш кифоя эди. Бироқ у пойгани учинчи ўринда якунлаб, шоҳсупага кўтарилди!

Пойганинг кучли учлиги:
1-ўрин. Макс Ферстаппен — Red Bull Racing
2-ўрин. Льюис Хэмилтон — Ferrari
3-ўрин. Кими Антонелли — Mercedes

Ферстаппен Хэмилтоннинг кучли босимига қарамай, етакчиликни сақлаб қолди ва Мексика Гран-присида олтинчи бор ғалаба қозонди.

Бир шоҳсупада — уч нафар жаҳон чемпиони ва автоспорт тарихидаги янги саҳифа.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг