Элит ОЧЛ. «Нефтчи» сўнгги дақиқада гол ўтказиб, «Ал-Иттиҳод»га ютқазди
Фарғонанинг «Нефтчи» клуби 26 октябрь куни OФК Элит Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубини қабул қилди.
Ўйин аввалида мезбонлар бироз устунликка эга бўлди ва 17-дақиқада Жамшид Искандеров пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 34-дақиқада Уссам Ауар ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Юсуф Эн–Несири жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди.
Бу натижадан сўнг, Фарғона клуби 3 очко билан мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
«Нефтчи» навбатдаги ўйинни 2 ноябрь куни сафарда Эроннинг «Трактор» клубига қарши ўтказади. Баҳс Ўмон пойтахти Маскат шаҳрида бўлиб ўтади.
Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 3-тур
«Нефтчи» (Ўзбекистон) - «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони) 1:2
Голлар: Жамшид Искандеров (17 пен) - Уссам Ауар (34), Юсуф Эн-Несири (90)