ФИФА президенти лавозими учун Жанни Инфантино рақиби пайдо бўлди
Япония футбол ассоциацияси раҳбари Козо Тасима ФИФА президенти лавозими учун бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловда иштирок этишини маълум қилди. У амалдаги президент Жанни Инфантино учун рақиб бўлиш ниятида. Бу ҳақда Япониянинг Sports Nippon нашрига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Манбага кўра, Тасима мамлакат футбол ассоциациясининг тўлиқ қўллаб-қувватлаши остида сайловда қатнашишга қарор қилган. У ўз номзодини илгари суришдан мақсад фақат ғалаба қозониш эмас, балки Япония футболида шаклланган ҳалоллик, шаффофлик ва масъулият тамойилларини халқаро миқёсда илгари суриш эканини таъкидлаган.
Мазкур қарор ФИФА бошқарувидаги сўнгги баҳс-мунозаралар фонида эълон қилинди. Хусусан, Жанни Инфантинонинг 20 миллиард долларлик тижорий лойиҳа билан боғлиқ ташаббуси бир қатор миллий федерациялар томонидан танқид қилинган. Европа футбол ташкилотлари ҳам ФИФАда бошқарув ислоҳотларини талаб қилмоқда.
Маълумот учун, ФИФА президенти лавозими учун навбатдаги сайлов 2027-йил март ойида бўлиб ўтади. Амалдаги раҳбар Жанни Инфантино яна бир муддатга ўз номзодини илгари суришни режалаштирмоқда.