locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси умумий босқичи ғолибини башорат қилди

Ҳисоб-китобларга кўра, Франциянинг ПСЖ клуби мусобақанинг ушбу босқичини биринчи ўринда якунлаш учун асосий фаворит ҳисобланмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images

Opta суперкомпьютери 2026/27 йилги Чемпионлар лигаси умумий босқичи якунлари бўйича янгиланган прогнозини эълон қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, Франциянинг ПСЖ клуби мусобақанинг ушбу босқичини биринчи ўринда якунлаш учун асосий фаворит ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Opta Analyst нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Луис Энрике бошқарувидаги ПСЖнинг умумий босқичда пешқадам бўлиш эҳтимоли 37,1 фоизга баҳоланган. Иккинчи ўринда 25,4 фоизлик кўрсаткич билан Мадриднинг «Реал» клуби жойлашган. Кучли учликни эса 21 фоизлик имконият билан Лондоннинг «Арсенал» жамоаси якунлаган.

Кейинги ўринлардан «Барселона» (3,9 фоиз), «Бавария» (3,5 фоиз) ва «Манчестер Сити» (3,1 фоиз) жой олган. Айни пайтда ПСЖ ва «Реал» дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 12 очкодан жамғарган. Мазкур прогноз клубларнинг Чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритиш эмас, айнан умумий босқични биринчи ўринда якунлаш имкониятларини акс эттиради.

Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг умумий босқичида 36 та жамоа иштирок этади. Ҳар бир клуб саккизтадан учрашув ўтказади. Якунда дастлабки саккизта ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9–24-ўринлардаги клублар эса кейинги босқичга чиқиш учун плей-офф баҳсларида қатнашади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг