locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Деонтей Уайльдер ва Жей Опетая жанги расман эълон қилинди

Жанг 11 декабрь куни Уэльснинг Кардифф шаҳрида Тайсон Фьюри ва Энтони Джошуа ўртасидаги бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтади.
Бокс
Фото: Getty Images

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайльдер австралиялик Жей Опетага қарши рингга кўтарилади. Жанг 11 декабрь куни Уэльснинг Кардифф шаҳрида Тайсон Фьюри ва Энтони Джошуа ўртасидаги бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Манбага кўра, биринчи оғир вазнда мағлубият нималигини билмаган Опетая ушбу жанг учун оғир вазн тоифасига кўтарилади. У ўз фаолиятидаги энг жиддий синовлардан бирида кучли зарбалари билан танилган америкалик собиқ чемпионга қарши баҳс олиб боради.

Уайльдер учун мазкур учрашув оғир вазндаги мавқеини мустаҳкамлаш имконияти ҳисобланади. Опетая эса янги вазн тоифасида ўз салоҳиятини намойиш этишни мақсад қилган. Бокс оқшомининг асосий баҳсида кўп йиллардан буён кутилган Фьюри ва Джошуа тўқнашуви ўтказилади. Тадбир Netflix платформасида намойиш этилиши белгиланган.

Маълумот учун, 41 ёшли Деонтей Уайльдер профессионал фаолиятида 45 та ғалаба, 4 та мағлубият ва битта дуранг қайд этган. 31 ёшли Жей Опетая эса шу кунгача ўтказган 31 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг