locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мераб Двалишвили ва Марлон Мораес беш йилдан сўнг яна тўқнашади

Икки спортчи 14 ноябрь куни Абу-Дабида ташкил этиладиган RAF турнири доирасида учрашади.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

UFCнинг собиқ чемпиони Мераб Двалишвили бразилиялик Марлон Мораес билан навбатдаги беллашувини ўтказади. Икки спортчи 14 ноябрь куни Абу-Дабида ташкил этиладиган RAF турнири доирасида учрашади. Бу ҳақда MMA Fighting нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, рақиблар бу сафар MMA қоидалари асосида эмас, эркин кураш бўйича беллашади. Уларнинг илк тўқнашуви 2021 йилда UFC 266 турнирида бўлиб ўтган ва ўшанда Двалишвили иккинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонган эди.

Грузиялик жангчи учун мазкур баҳс RAF ташкилотидаги тўртинчи иштирок бўлади. У аввалроқ Френки Эдгар ва Генри Сехудо устидан ғалаба қозонган, кейинги учрашувда эса Сехудога имкониятни бой берган. Мораес янги ташкилотда илк бор иштирок этади. Бразилиялик спортчи 2023 йилда MMA фаолиятини якунлаган бўлса-да, кейинчалик мусобақаларга қайтган.

Маълумот учун, RAF Абу-Даби турнирининг асосий беллашувида Хамзат Чимаев ва Колби Ковингтон ўзаро куч синашади. Шунингдек, Арман Царукян ҳамда Нейман Грейси иштирокидаги баҳс ҳам дастурдан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг