Ламин Ямал — кетма-кет учинчи бор йилнинг энг яхши ёш футболчиси
«Барселона» вингери бу борада Кубарси, Диоманде каби ўйинчиларни ортда қолдирди. У сўзга чиқиб, мукофотга Кубарси кўпроқ лойиқ эканини айтди.
Футбол
photo: gettyimages
Ламин Ямал — кетма-кет учинчи бор йилнинг энг яхши ёш футболчиси
«Барселона» вингери бу борада Кубарси, Диоманде каби ўйинчиларни ортда қолдирди. У сўзга чиқиб, мукофотга Кубарси кўпроқ лойиқ эканини айтди.
Англия пойтахти Лондон шаҳрида «Олтин тўп-2026» маросими бўлиб ўтмоқда.
Асосий совринга қадар бир қатор номинацияларда энг яхшилар аниқланмоқда. Жумладан, йилнинг энг яхши ёш футболчисига аталган «Копа Трофи» мукофоти яна Ламин Ямалга насиб этди.
«Барселона»нинг 19 ёшли вингери ўтган мавсумда клуби билан Ла Лига ва Испания Суперкубоги соҳиби бўлди. Испания миллий жамоаси билан эса Жаҳон чемпионатида зафар қучди.
Маълумот учун, 2024 ва 2025 йилларда ҳам «Копа Трофи» совринига айнан Ямал сазовор бўлганди.