locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Сурхон» ва «Насаф» воҳа дербисида дуранг ўйнади

Термизда кечган баҳсда жамоалар биттадан гол урди. «Насаф» эса ўйинни бир киши кам бўлиб якунлади.
Футбол
Суперлига. «Сурхон» ва «Насаф» воҳа дербисида дуранг ўйнади
Фото: Сурхон ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасида «Сурхон» ва «Насаф» жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Дастлаб 66-дақиқада Комронбек Юсуповнинг узатмасидан сўнг Торнике Дзебниаури рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Сурхон»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бироқ мезбонларнинг устунлиги узоққа чўзилмади. Орадан етти дақиқа ўтиб, 73-дақиқада Бобур Абдухолиқовнинг голли узатмасини Сардорбек Баҳромов самарали якунлади ва мувозанатни тиклади — 1:1.

Учрашувнинг 84-дақиқасида «Насаф» ярим ҳимоячиси Муродбек Раҳматов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Натижада қаршиликлар баҳснинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказишга мажбур бўлди.

Ушбу натижадан кейин «Насаф» 26 та учрашувда 42 очко жамғарди. «Сурхон» эса очколари сонини 30 тага етказди.

Ўзбекистон Суперлигаси. 26-тур.

31 октябрь.

«Сурхон» — «Насаф» — 1:1

Голлар: Торнике Дзебниаури, 66 (1:0), Сардорбек Бахромов, 73 (1:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг