От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Фото: Спорт вазирлиги
Жорий йилнинг 28–31-октябр кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Universal Horses Stable от спорти мажмуасида кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақада турли ҳудудлардан спортчилар иштирок этиб, уч кун давомида турли баландликдаги йўналишларда ғолиблик учун беллашдилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирландилар.