locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вали Султонов: «Билмадим, биз ютишимиз учун яна қанақа ўйнашимиз керак?»

«Хоразм» бош мураббийи «Пахтакор»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Вали Султонов: «Билмадим, биз ютишимиз учун яна қанақа ўйнашимиз керак?»
photo: Xorazm fk
Ўзбекистон Суперлигаси
30.10.2026, Як.
Хоразм
0
Пахтакор
1

Урганчда «Хоразм» «Пахтакор»ни қабул қилди. Муросасиз ўтган учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилди ва мезбонлар яна мағлубиятга учрадилар.

Беллашувдан кейин «Хоразм» устози Вали Султонов матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўргандик. Тўғри, учрашув ниҳоятда қизиқарли ўтди. Билмадим, биз ютиш учун яна қанақа ўйнашимиз керак? Шунга ҳайрон қоляпман. Футболчилар жонини бериб, жуда зўр ўйнашди. Кўрсатмаларни яхши бажаришди. Барчасига раҳмат айтаман. Бизни стадионда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат. Бу билан тўхтаб қолмаймиз, олдимизда яна ўйинларимиз бор. Режаларимиз катта. Бари бир жамоамизни Суперлигада олиб қолмоқчимиз.

- Бугунги ўйинга режангиз нечоғли ўхшади?

- Режамиз – ғалаба учун чиққан эдик. Ҳақиқатан имкониятларимиз бўлди. Охирида ўтказиб юбордик. Биз ҳам гол урдик. Йигитлар яхши ўйнашди. Нима дейишни ҳам билмадим.

- «Хоразм» дарвозабони Умиджон Эргашев ҳақида фикрингиз?

- Умиджонга раҳмат, яхши ўйнади. Бугун барча футболчиларга раҳмат, барчаси 100 фоиз яхши ўйнашди. Тўғри, омад ҳам бўлиши керак-да. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз, сафарда ўйнаймиз. Мухлислар бизга ишонишсин, барибир «Хоразм» жамоасини юксалтирамиз», - дея Султоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг