locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Африка футбол конфедерацияси қитъа чемпионати бўйича аввалги қарорини бекор қилди

Ташкилот мусобақанинг аввалги икки йиллик даврийлигини сақлаб қолишга қарор қилди.
Футбол
Фото: Getty Images

Африка футбол конфедерацияси (CAF) Африка миллатлар кубогини ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиш режасидан воз кечди. Ташкилот мусобақанинг аввалги икки йиллик даврийлигини сақлаб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Манбага кўра, CAF 2025-йил декабрь ойида Африка кубогини ҳар тўрт йилда бир марта ташкил этиш режасини эълон қилган эди. Бироқ ушбу ташаббус футбол жамоатчилиги томонидан бирдек қўллаб-қувватланмади.

Натижада конфедерация қарорни қайта кўриб чиқиб, қитъа биринчилигини ҳар икки йилда ўтказишни давом эттиришга қарор қилди. Бу Африка терма жамоалари ва футболчиларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки учун муҳим аҳамиятга эга.

Маълумот учун, Африка миллатлар кубоги қитъанинг энг нуфузли терма жамоалар мусобақаси ҳисобланади. Турнирнинг икки йиллик даврийлиги узоқ йиллардан буён амалда бўлиб келмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг