locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндрик жароҳати сабабли «Реал»нинг яқин ўйинларини ўтказиб юборади

Бразилиялик футболчининг қачон сафга қайтиши ҳозирча маълум қилинмаган.
Футбол
Эндрик жароҳати сабабли «Реал»нинг яқин ўйинларини ўтказиб юборади
Эндрик жароҳати сабабли «Реал»нинг яқин ўйинларини ўтказиб юборади

Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Эндрик жароҳати сабабли жамоанинг яқиндаги учрашувларида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» матбуот хизмати расмий сайти орқали хабар берди.

Таъкидланишича, тиббий текширувдан сўнг 20 ёшли футболчининг чап оёғидаги яқинлаштирувчи мушакларидан жароҳат олгани аниқланган. Бразилиялик футболчининг қачон сафга қайтиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Эндрик жорий мавсумда «Реал» сафида барча мусобақалар доирасида 8 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» навбатдаги учрашувини 24 ноябрь, сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида ПСВга қарши ўтказади. Мадридликлар ўз майдонида Нидерландия клубини қабул қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг