locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Вальверде билан келишувга эришди — манба

Вальверде 2016 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
«Реал» Вальверде билан келишувга эришди — манба
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби янги ўйинчилар билан шартнома имзолашда давом этмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Аввалроқ «қаймоқранглилар» дарвозабон Тибо Куртуа, шунингдек, яримҳимоячилар Орельен Тчуамени ва Арда Гюлер билан янги битим имзолаган эди.

Манбага кўра, энди навбат уругвайлик Федерико Вальвердега келган.

«Феде Вальверде «Реал» билан 2031 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган янги шартнома имзолайди. Барча масалалар ҳал этилган», — деб ёзди Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Федерико Вальверде 2016 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Яримҳимоячи Уругвайнинг «Пеньяроль» клубидан трансфер қилинганидан сўнг мадридликлар ёшлар жамоасига қўшилган. 2017/18 йилги мавсумни эса ижара асосида «Депортиво» сафида ўтказган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг