locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг Ямайкага 6 та гол урди

Суҳроб Садиржонов ҳет-трик қайд этди.
Футбол
U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг Ямайкага 6 та гол урди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон (3) ўсмирлар жамоаси Жаҳон чемпионати 2-турида Ямайкага (0) қарши майдонга тушиб, 8 та гол урилган беллашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Сергев Чигодаев жамоасидан Суҳроб Садиржонов ҳет-трик қайд этди, Лазиз Абдураимов, Амирхон Эркинов ва Аҳрор Равшанбеков ҳам номига гол ёздириб қўйди.

Е гуруҳининг иккинчи баҳсида илк турда ғалаба қозонган жамоалар —ё Италия ва Кот-д'Ивуар ўзаро тўқнаш келмоқда. Ўзбекистон 26 ноябр куни сўнгги турда италияликлар билан ўйнайди.

2-тур доирасида F гуруҳида Тожикистон (3) Хорватиядан (4) жавобсиз 4 та тўп ўтказиб юборди. H гуруҳида эса Испания (6) Фижига (0) 15 та гол урди ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

U-17 ЖЧ. Е гуруҳи. 2-тур
Ўзбекистон — Ямайка
6:2
Голлар: Лазиз Абдураимов (9), Суҳроб Садиржонов (31, 47, 58), Амирхон Эркинов (79), Аҳрор Равшанбеков (90+2) — Браун (8, 25).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг