locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сенегалдан олиб қўйилган Африка кубоги тақдири 24 ноябрь куни ҳал бўлади

Можаро 2026 йил январь ойида Сенегал ва Марокаш терма жамоалари ўртасида ўтказилган Африка миллатлар кубоги финалидан кейин юзага келган.
Футбол
Фото: Getty Images

Спорт арбитраж суди (CAS) Сенегал терма жамоасининг Африка миллатлар кубоги чемпионлик унвонидан маҳрум этилишига қарши шикояти юзасидан якуний қарор чиқарадиган санани эълон қилди. Суднинг маълум қилишича, тегишли ҳукм 24 ноябрь куни эълон қилинади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, можаро 2026 йил январь ойида Сенегал ва Марокаш терма жамоалари ўртасида ўтказилган Африка миллатлар кубоги финалидан кейин юзага келган. Сенегал қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, кейинчалик Африка футбол конфедерацияси (CAF) жамоани чемпионлик унвонидан маҳрум қилган. Бунга сенегаллик футболчиларнинг учрашув давомида ҳакам қарорига норозилик билдириб, майдонни вақтинча тарк этгани сабаб бўлган.

CAF апелляция қўмитаси Сенегални техник мағлубиятга учраган деб топиб, Марокашга 3:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган. Бунга жавобан Сенегал футбол федерацияси қарор устидан CASга шикоят киритган. Томонларнинг далиллари октябрь ойида Швейцариянинг Лозанна шаҳрида кўриб чиқилган, бироқ якуний ҳукмни тайёрлаш учун қўшимча вақт талаб этилган.

Маълумот учун, Сенегал терма жамоаси вакиллари ҳакам учрашувни давом эттиришга рухсат бергани ва баҳс белгиланган тартибда якунланганини асосий далиллардан бири сифатида келтирмоқда. CASнинг 24 ноябрдаги қарори Сенегалнинг чемпионлик унвони тикланиши ёки Марокаш фойдасига чиқарилган ҳукм ўз кучида қолишини белгилаб беради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг