Диего Симеоне: «Бу ғалаба биз учун жуда зарур эди»
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати доирасида меҳмонда «Хетафе» устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Жамоа яхши ўйин кўрсатди. Футболчилар қандай прессинг қилиш ва «Хетафе»га муаммо туғдириш кераклигини яхши тушунишди. Назаримда, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобдаги устунлигимизни янада оширишимиз мумкин эди. Ҳар бир мураббий орзу қиладиган даражадаги вазиятлардан фойдалана олмадик.
Иккинчи бўлимдаги 2:0 ҳисобидаги устунлик ҳам ишончли кўринмаётганди. Чунки рақибнинг битта голи бизни қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин эди. Учинчи голни уришга эса ҳеч эришолмаётгандик. «Хетафе» хавфли вазиятлар яратмади, аммо шунга қарамай, устунлигимиз етарли эмасдек туюлди. Яхшиямки, пенальти белгиланди.
Бу ғалаба биз учун жуда зарур эди. У «Барселона»га қарши кўрсатган сифатли ўйинимизнинг давоми бўлди ва тўғри йўналишда ҳаракатланаётганимизни тасдиқлади», — дея Симеоненинг сўзларини келтирмоқда AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар пешқадам «Реал»дан икки, «Барселона»дан эса беш очко ортда қолмоқда.