locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал», «МЮ» ва «Челси» Паснинг трансферига қизиқмоқда

Футболчининг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Футбол
«Арсенал», «МЮ» ва «Челси» Паснинг трансферига қизиқмоқда
Фото: Getty Images

Англиянинг бир нечта топ-клуби «Комо» ҳужумкор яримҳимоячиси Николас Пасга қизиқиш билдирмоқда. ТEАМtalk хабарига кўра, «Арсенал», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» 22 ёшли аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Бироқ манба маълумотига кўра, Италия клуби Пасни январ ойидаги трансфер ойнасида сотишни режалаштирмаяпти. «Комо» ичида футболчининг қиймати 100 миллион евродан юқори баҳоланаётгани айтилмоқда.

Пас ушбу мавсумда барча мусобақаларда 11 та баҳсда майдонга тушиб, бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, аргентиналик яримҳимоячи 11 та ўйинда жами 11 та голли ҳаракат қайд этди.

Футболчининг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг