locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аманда Нунес ва Кайла Харрисон жангига захира спортчи тайинланди

Энг енгил вазн тоифасида иштирок этувчи Жоселин Эдвардс мазкур тўқнашувда жангчилардан бири сафдан чиқса, унинг ўрнини эгаллашга тайёр туради.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

UFCнинг икки юлдузи Аманда Нунес ва Кайла Харрисон ўртасидаги чемпионлик жанги учун захира спортчи аниқланди. Энг енгил вазн тоифасида иштирок этувчи Жоселин Эдвардс мазкур тўқнашувда жангчилардан бири сафдан чиқса, унинг ўрнини эгаллашга тайёр туради. Бу ҳақда MMA Fighting нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Эдвардс UFC 334 турнири олдидан расмий вазн ўлчаш маросимида иштирок этиши кутилмоқда. Нунес ва Харрисон ўртасидаги баҳс дастлаб январь ойига режалаштирилган, бироқ Харрисон бўйин қисмидан операция қилингани сабаб ортга сурилган.

Собиқ икки вазн тоифаси чемпиони Аманда Нунес эса бошқа рақибга қарши жанг қилиш ўрнига Харрисоннинг тикланишини кутишга қарор қилган. Эдвардснинг захира сифатида танланиши унинг сўнгги жанглардаги муваффақиятлари билан боғлиқ.

Маълумот учун, Жоселин Эдвардс UFCда кетма-кет бешта ғалабага эришган. Ушбу жангларнинг тўрттасини муддатидан олдин якунлаган. UFC 334 турнири ноябрь ойида Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden” аренасида ўтказилиши режалаштирилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг