locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Пулишич билан шартнома имзолайди

Пулишич 2023 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
«Милан» Пулишич билан шартнома имзолайди
Фото: Getty Images

«Милан» клуби ҳужумчиси Кристиан Пулишич жамоа билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда журналист Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди. Маълум қилинишича, янги шартнома бугун, 29 октябрь куни имзоланади.

«Тасдиқланди! Маълум бўлишича, бугун тушдан кейин Кристиан Пулишич “Милан” билан шартномасини узайтиради. Келишув 2031 йилгача амал қилади, футболчининг йиллик маоши эса 6 миллион еврони ташкил этади», — деб ёзди Скира.

28 ёшли Кристиан Пулишич жорий мавсумда Италия чемпионатида олтита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг Европа Лигасида ҳам иккита ўйини бор.

Пулишич 2023 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг