«Uzbekistan Open» халқаро турнири стартига етти кун қолмоқда
Наманган яна бир нуфузли спорт мусобақасига мезбонлик қилиш арафасида.
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26–30-октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида анъанавий «Uzbekistan Open» халқаро турнири бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 29-июлдаги «Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-337-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрадиган маҳоратли спортчилар, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи таэквондочилари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Беш кун давом этадиган мусобақада мухлисларни шиддатли беллашувлар, муросасиз кураш ва ёрқин спорт лаҳзалари кутмоқда.