locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UFC жангчиси Жан Силвани автомобиль уриб юборди

Дастлабки хабарларга кўра, жангчи жиддий жароҳат олмаган.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган бразилиялик UFC жангчиси Жан Силва Бразилиянинг Аракажу шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда жангчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Силванинг сўзларига кўра, у Ironman триатлон мусобақасига тайёргарлик кўриш мақсадида велосипедда машғулот ўтказаётган вақтида автомобиль билан боғлиқ ҳодиса юз берган.

Бразилиялик жангчи ҳайдовчи уни атайлаб уриб юборганини даъво қилган ва тегишли органлардан ушбу ҳодисага ойдинлик киритишни сўраган. Ҳозирча ҳайдовчининг ҳаракати қасддан содир этилгани мустақил равишда тасдиқланмаган. Дастлабки хабарларга кўра, жангчи жиддий жароҳат олмаган.

Маълумот учун, Жан Силва UFCнинг енгил вазн тоифасидаги таниқли жангчиларидан бири бўлиб, чемпионлик учун курашиш истагини билдириб келмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг