«Ливерпуль» ва «Арсенал» мексикалик иқтидор учун курашиши мумкин
18 ёшли ярим ҳимоячи 2024 йилнинг ёзидан буён «Тихуана» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Foto: Getty Images
«Тихуана» клубига тегишли бўлган мексикалик вингер Хильберто Мора фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Иқтидорли футболчининг АПЛда фаолият олиб бориши учун иккита варианти бор. Унга «Ливерпуль» ва Англиянинг амалдаги чемпиони «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. Хильберто Моранинг трансфери қишки трансфер ойнасида амалга оширилиши ҳам мумкин.
18 ёшли ярим ҳимоячи 2024 йилнинг ёзидан буён «Тихуана» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали мексикалик футболчининг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.