locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! Даниэл Дюбуа ва Жозеф Паркер чемпионлик камари учун жанг қилади

Мазкур чемпионлик жанги 2027-йилнинг 30-январь куни Англиянинг Манчестер шаҳридаги “Co-op Live” аренасида ташкил этилади.
Бокс
Фото: Getty Images

Супероғир вазн тоифасида WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Даниэл Дюбуанинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Британиялик боксчи янги зеландиялик собиқ жаҳон чемпиони Жозеф Паркерга қарши рингга чиқади. Бу ҳақда Queensberry Promotions матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур чемпионлик жанги 2027-йилнинг 30-январь куни Англиянинг Манчестер шаҳридаги “Co-op Live” аренасида ташкил этилади. Бокс оқшоми DAZN платформаси орқали намойиш этилади.

Таниқли промоутер Фрэнк Уоррен икки боксчи ўртасидаги тўқнашув мухлислар томонидан узоқ кутилган жанглардан бири эканини таъкидлади. Дюбуа мазкур баҳсда WBO чемпионлик камарини иккинчи бор ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Даниэл Дюбуа профессионал бокс фаолияти давомида 24 та ғалаба, жумладан, 23 та нокаут ва 3 та мағлубият қайд этган. Жозеф Паркер эса 2016–2018-йилларда WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг