locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мағлубият нималигини билмай келаётган Вержил Ортиснинг рақиби ўзгарди

Жароҳат сабаб жангдан чиққан Кит Турман ўрнига Брайан Мендоса танланди.
Бокс
Фото: Getty Images

Америкалик профессионал боксчи Вержил Ортиснинг 5 декабрь куни бўлиб ўтадиган жангдаги рақиби ўзгарди. Жароҳат сабаб жангдан чиққан Кит Турман ўрнига Брайан Мендоса танланди. Бу ҳақда дастлаб The Ring нашри журналисти Майк Коппинджер хабар берди.

Мазкур ўзгариш кейинчалик Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) томонидан ҳам тасдиқланди. Мендоса дастлаб ушбу бокс оқшомида Эрик Пристга қарши жанг қилиши режалаштирилган эди.

Ортис ва Мендоса ўртасидаги тўқнашув АҚШнинг Аризона штатидаги Глендейл шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомининг иккинчи асосий жанги бўлади. Оқшомнинг марказий жангида Давид Бенавидес поляк Михал Сеслакка қарши рингга чиқади.

Маълумот учун, Вержил Ортис профессионал фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 22 тасида рақибларини нокаутга учратган. Мендоса ҳисобида эса 23 та ғалаба ва 5 та мағлубият мавжуд.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг