locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Доннарумма: «Бу бизни буюк мақсадларга етаклаши мумкин»

Италиялик кипер жамоасининг муваффақиятига ишонади.
Футбол
Доннарумма: «Бу бизни буюк мақсадларга етаклаши мумкин»
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Англия жамоасининг салоҳияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз кучли жамоамиз. Бу таслим бўлмайдиган, ушбу клуб ва унинг либоси учун бор кучини берадиган жамоа. Менимча, энг муҳими ҳам шу. Бу эса бизни буюк мақсадларга етаклаши мумкин", — дея италиялик дарвозабоннинг сўзларини City Xtra келтиради.

Англия чемпионати доирасидаги сўнгги тўртта учрашувда Энцо Мареска жамоаси бирорта ҳам ғалабага эриша олмади. Ҳозирда "шаҳарликлар" турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда ва "Брайтон" ҳамда "Арсенал"дан ортда қолмоқда. "Манчестер Сити" 11 та турдан сўнг 22 очко тўплаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг