Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жангнинг бошланиш вақти маълум бўлди
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпионлари Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жангнинг бошланиш вақти бўйича янги маълумотлар эълон қилинди. Кардифф шаҳри мутасаддилари бокс оқшомини тунги вақтда ўтказишга рухсат берди.
“Principality Stadium” директори Марк Уильямснинг сўзларига кўра, боксчиларнинг рингга чиқиши маҳаллий вақт билан 12 декабрь куни соат 01:00 га режалаштирилган. Жанг эса тахминан ярим соатдан кейин бошланиши кутилмоқда.
Шунга кўра, ўзбекистонлик бокс мухлислари Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги тўқнашувни 12 декабрь куни Тошкент вақти билан тахминан соат 06:30 да томоша қилишлари мумкин бўлади.
Маълумот учун, икки британиялик боксчи ўртасидаги жанг Кардифф шаҳридаги “Principality Stadium”да ташкил этилади. Ушбу тўқнашув профессионал бокс мухлислари томонидан узоқ йиллардан буён кутилмоқда.