Стивен Томпсон RAF лигасида дебют қилиши мумкин
UFC'нинг тажрибали жангчиларидан бири Стивен “Уондербой” Томпсон MMA фаолиятидан кейин профессионал эркин кураш мусобақаларида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sherdog нашри хабар берди.
Манбага кўра, UFC собиқ чемпиони Крис Вайдман Томпсонга Американинг Real American Freestyle (RAF) лигасида иштирок этишни таклиф қилган. Жумладан, декабрь ойида Шарлотт шаҳрида ташкил этиладиган турнир варианти муҳокама қилинган.
Томпсон ушбу таклифга қизиқиш билдирган бўлса-да, кураш бўйича мусобақага муносиб тайёргарлик кўриши учун вақт кераклигини таъкидлаган. Шу сабабли унинг RAF лигасидаги дебюти ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Маълумот учун, 43 ёшли Стивен Томпсон MMA фаолияти давомида ўзининг каратэ техникаси ва тик ҳолатда жанг олиб бориш маҳорати билан танилган.